1

Ўзбек фильмлари Москвадаги халқаро кинофестивалда иштирок этади

МАДАНИЯТ 18.12.2021, 10:33
Ўзбек фильмлари Москвадаги халқаро кинофестивалда иштирок этади

17-22 декабрь кунлари Москва шаҳрида “Москва премьераси” III Ҳамдўстлик мамлакатлари фильмлари халқаро фестивали бўлиб ўтади. Фестиваль 2003 йилдан буён ўтказиб келинади. 2019 йилда форум халқаро мақомга эга бўлган. Фестивал доирасида бир нечта гала-премьералар ва танловдан ташқари дастурлар бўлиб ўтади.

Фестивалнинг танлов дастурида режиссёр Данте Рустав томонидан суратга олинган "Босқин" (Invasion) ва Шерзод Назаровнинг "Ипак йўлида" қисқа метражли фильмлари намойиш этилади.

Гала-премьера дастурига кўра Ўзбекистон Кинематография агентлиги буюртмаси билан суратга олинган режиссёр Рашид Маликовнинг "Тутқунлик" фильми намойиш этилади. Жорий йилнинг ноябрь ойида "Тутқунлик" фильми “Волоколамск чегараси” халқаро кинофестивали доирасида ўтказилган бадиий фильмлар танловининг гран-при совринини қўлга киритган. Фильм сюжети реал воқеаларга асосланган бўлиб, Яқин Шарқдаги ватандошларимизни уруш ҳудудидан олиб чиқиш мақсадида ташкил этилган "Меҳр" операциясига бағишланган.

Эслатиб ўтамиз, қайта тикланган “Ипак йўли дурдонаси" Тошкент халқаро кинофестивали доирасида ўтказилган “Кино 5 кунда” танловида ёш режиссёр Шерзод Назаровнинг “Ипак йўлида” фильми гран-при мукофотини қўлга киритган эди. Данте Руставнинг "Босқин" қисқа метражли фильми эса Олмаота шаҳрида бўлиб ўтган "Baiqonyr" VI Халқаро фестивалининг ҳакамлар ҳайъати махсус мукофотига сазовор бўлган. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1