1

Ўзбекистондаги капитализациясига кўра энг қиммат банклар номи маълум бўлди

ИҚТИСОДИЁТ 18.12.2021, 14:51
Ўзбекистондаги капитализациясига кўра энг қиммат банклар номи маълум бўлди

Ўзбекистон банклари акцияларининг капитализациясига кўра таҳлили эълон қилинди. Унга кўра, Трастбанк капитализациясига кўра Ўзбекистондаги энг қиммат банк сифатида қайд этилди. Тегишли статистика Республика фонд биржаси маълумотларини таҳлил қилган КорпИнфо телеграм каналида маълум қилинган.

Капитализациясига кўра, энг қиммат банклар "етакчи учлиги"га Трастбанк (4,17 трлн. сўм), Ўзсаноатқурилишбанк (3,17 трлн. сўм), Ипотека-банк (3,14 трлн. сўм) кирган.

Умумий рўйхатда жами 17 та банк бўлиб, энг охирги ўринларда Туркистонбанк (117,49 млрд. сўм), Мадад Инвест Банк (100,0 млрд. сўм), Равнақ-банк (100,0 млрд. сўм) қайд этилди 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1