АсосийDunyo

Пенсия даврида яшаш учун энг яхши мамлакатлар рўйхати эълон қилинди

'Пенсия даврида яшаш учун энг яхши мамлакатлар рўйхати эълон қилинди'ning rasmi

Our Life Plan портали Express нашри билан ҳамкорликда Пенсия даврида яшаш учун энг яхши мамлакатлар рейтинги эълон қилди.

Тадқиқотчилар маълумотига кўра, пенсия даврида яшаш учун энг яхши мамлакат сифатида Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) белгиланди. Ундан кейинги ўринга Австралия лойиқ топилган бўлса, учликни Исроил якунлаб берди. 

Қайд этилишича, рейтингни шакллантиришда яшаш нархи, ўртача ойлик иш ҳақи ва қуёш нури тушган соатлар кўрсаткичи каби омилларга эътибор қаратилган.

Пенсия даврида яшаш учун энг яхши давлатлар 4-ўринидан Баҳрайн жой олган бўлса, Саудия Араистони 5-ўринга жойлаштирилган. Испания, Мальта, Колумбия ва Таиланд ҳам ундан кейинги поғоналардан ўрин олди. 

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар