АсосийDunyo

Ислом мамлакатлари Афғонистонга моддий ёрдам ажратмоқчи

'Ислом мамлакатлари Афғонистонга моддий ёрдам ажратмоқчи'ning rasmi

Покистон пойтахти Исломободда Ислом ҳамкорлиги ташкилотига аъзо 57 мамлакат делегатлари ўртасида учрашув ўтказилди. Бу ҳақда DW хабар берди

Қайд этилишича, Покистонда бўлиб ўтган мусулмон мамлакатлари анжуманида Афғонистондаги иқтисодий вазиятни яхшилаш ва мамлакат аҳолига кўмак бериш бўйича музокаралар олиб борилган. 

Шунингдек, Покистон бош вазири Имрон Хон тезроқ афғон халқига ёрдам берилмаса, миллионлаб аҳоли очликдан ҳалок бўлиши мумкинлигини таъкидланди. Ташкил этиладиган фонд орқали Афғонистонга ёрдам беришни мақсад қилинган.

Мазкур анжуманда Покистон ташқи ишлар вазири Шоҳ Маҳмуд Қурайший Ислом тараққиёт банки ҳамкорлигида фонд ташкил этилиши маълум қилинди.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар