Германия ҳукумати "омикрон" штамми тарқалиши туфайли 28 декабрдан чекловлар жорий этишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Bild хабар берди.
Қайд этилишича, мамлакат канцлери Олаф Шолц янги чекловларни жорий этиш бўйича ҳудуд раҳбарлари билан музокараларга киришган. Чекловлар жорий қилинса, бу мамлакатдаги "учинчи локдаун" ҳисобланади.
Локдаун пайтида ўндан ортиқ одамларнинг тўпланиши тақиқланади. Тунги клуб ва жамоат жойлари ёппилади. Бу чекловлар эмланган ва эмланишга қарши бўлган инсонларга тааллуқли бўлади.