Фарғона вилоятида ўқитувчилар учун мавжуд устамаларга қўшимча равишда вилоят ҳокимлигининг махсус устамаси жорий этилади.
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Фарғона вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича жорий йилда амалга оширилган ишлар ва 2022 йил учун белгиланган энг устувор йўналишларга бағишланган Мурожаатномасида бу ҳақда маълум қилди.
“Мактаб дастурига киритилган ҳар бир фан бўйича энг яхши кўрсаткичларга эришган ўқитувчилар учун мавжуд устамаларга қўшимча равишда вилоят ҳокимлигининг махсус устамаси жорий этилади",-дейди вилоят ҳокими.
Қайд этилишича, бу устама бир ўқув йили давомида тўлаб борилади, унинг талаблари ҳамда низоми ишлаб чиқилиб, барча педагогларга етказилади.