АсосийJamiyat

Оқдарё туманига ҳам ҳоким тайинланди

'Оқдарё туманига ҳам ҳоким тайинланди'ning rasmi

Оқдарё туманида ўтказилаётган халқ депутатлари Оқдарё тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўрилди.

Оқдарё тумани ҳокими вазифасида фаолият олиб борган Сулаймонов Нажмиддин Бахриевични бошқа ишга ўтиши муносабати билан ўз аризасига асосан эгаллаб турган вазифасидан озод этилди.

Сессияда депутатлар томонидан Қудратов Шерзод Асадович номзоди Оқдарё тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди.

Мазкур тайинловга қадар Қудратов Шерзод Асадович Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият олиб борган.

    Бошқа янгиликлар