Sevimli

Кинематография агентлиги ёш талабаларга грантлар тақдим этди

МАДАНИЯТ 23.12.2021, 19:17
Кинематография агентлиги ёш талабаларга грантлар тақдим этди

Бугун Кинематография агентлиги ҳамда Бутунроссия давлат кинематография институти (ВГИК) Тошкент филиалининг “Миллий кинематография ва БДКИ: ўтмиш, бугун ва келажак” мавзусидаги илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди. Конференцияда Бутунроссия давлат кинематография институтининг ўзбекистонлик талабалари учун махсус стипендиялар топширилди.

Институтнинг Тошкентдаги филиали талабалари учун эса ҳужжатли фильмлар учун грантлар тақдим этилди.

Конференцияда киноэкспертларнинг миллий кинематография соҳаси бўйича долзарб мавзудаги маърузалари тингланди. Жумладан, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби Қамара Камалованинг “Кино санъати: кеча ва бугун”, институт профессори Одельша Агишевнинг “ВГИК: ўтмиш ва бугун” ва бошқа маърузалар мавжуд.

Конференцияда Бутунроссия давлат кинематография институти ректори, академик Владимир Малишев ҳам иштирок этди.

Мазкур конференция видеокўприк алоқаларни ўрнатди. Унда  Zoom платформаси орқали Бутунроссия давлат кинематография институти билан видеомурожаатлар ўрнатилди. Жумладан, Россияда хизмат кўрсатган артист Фарҳод Маҳмудов Россиядан, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сейдулла Молдаханов АҚШдан конференция иштирокчиларига видеомурожаат билан чиқди.

Маълумот учун, маълум муддат ўзбекистонлик талабалар ВГИКда таҳсил олмаётган эди. 2020 йилда Кинематография агентлиги ҳамда ВГИК билан ҳамкорлик меморандуми имзолаб, биринчи йил 7 та талаба, жорий йил сентябрь ойида 22 та талаба ўқишга юборилди ва талабаларнинг шартнома пуллари агентлик томонидан қоплаб берилди. Ҳозирда агентлик томонидан абитуриентлар учун кинематографиянинг турли йўналишлари бўйича танлов эълон қилинган.

Шунингдек, жорий йилда бўлиб ўтган Тошкент халқаро кинофестивалида Бутунроссия давлат кинематография институти (ВГИК)нинг Тошкент филиали очилди. Ҳозирда унда драматургия ва кинопродюсерлик йўналишлари бўйича талабалар таҳсил олмоқда.

Кинематография агентлиги томонидан ўтказилаётган “Миллий кинематография – Янги Ўзбекистон тимсоли” кино ойлиги давом этмоқда.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Тошкент
+38.97° очиқ ҳаво
Валюта курси
10911.01
USD -11.02
11237.25
EUR -51.76
178.94
RUB -1.37
1