Аввалроқ "Ўзгидромет" мазкур ҳудудларда ёғингарчилик бўлиши ҳақда хабар берганди.
Гидрометеорологик илмий таҳлиллар, об-ҳаво прогнозлар канали муаллифи, докторант Абдулаҳатовнинг маълум қилишича, кундузги соат 5 ҳолатига кўра, Нукус шаҳрида ҳаво ҳарорати -2,1 даража совуқ бўлиб, қор ёғмоқда.
Ижтимоий тармоқларда эса аллақачон мазкур ҳудудни қоплаган, оппоқ қор акс этган суратлар тарқалди.








