Қалин қор остида қолган қишлоқлар ташқи дунёдан буткул узилиб қолган.
Туркиянинг Шарқий минтақасида кучли қор ёғиши кузатилмоқда. Қайд этилишича, унинг баландлиги икки метрга етди.
Бу ҳақда "Hurriyet" нашрига таяниб, Zamon.uz хабар берди.
Таъкидаланишича, қор ва муз туфайли Трабзон, Ризе, Артвин ва Гиресундаги бошланғич ва ўрта мактаблар фаолияти тўхтатилган.
Ушбу табиат ҳодисаси бўлган қор, айниқса, тоғли ҳудудларга энг кўп таъсир кўрсатган. Айрим қишлоқларнинг кўчалари тор бўлгани учун аҳоли пунктларида махсус техника ишлай олмай қолган. Одамлар уйларини ва кўчаларни белкурак билан тозалашаётгани айтилади.






