Германиянинг Lufthansa авиакомпанияси коронавируснинг янгиў штамми "омикрон" туфайли 33 мингтага яқин рейсни бекор қилишга тўғри келаётганини маълум қилди.
Маълум қилинишича, компания бош директори Карстен Шпор Европа ва АҚШда касаллик авж олаётгани туфайли шу қарорга келинган.
"Январь ойи ўртасидан то февралгача чипталарга бўлган талаб камайган. Шу сабабли қишки рейслар жадвалида 33 мингтача ёки жами рейсларнинг 10 фоизга яқинини қисқартиришимиз керак", - деди Шпор.