Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев мурожаатида аҳоли мурожаатларига ҳам алоҳида эътибор қаратди.
Қайд этилганидек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари орқали жами 3 минг 721 та, шундан, Халқ қабулхоналари орқали 6 минг 604 та ва виртуал қабулхонаси орқали 24 минг 117 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, 74 фоизи қаноатлантирилган, 8125 таси бўйича тушунтиришлар берилган.

Келиб тушган мурожаатларнинг энг кўпи Чирчиқ, Ангрен, Олмалиқ шаҳарлари, Қибрай, Зангиота, Тошкент, Бекобод туманлари ҳиссасига тўғри келган.
Вилоят ҳокими барча ҳудудлардаги комплекс раҳбарларни ҳушёрликка чақирди.
2021 йил жами 101 минг
43 нафар ишсиз фуқароларнинг бандлигини таъминланди. Ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларни қўллаб-қувватлаш учун жами 125,8 миллиард сўм маблағ ажратилди.
Жумладан, “Темир дафтар”га киритилган оилаларни қўллаб-қувватлашга 28,4 миллиард сўм, “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга 22,5 миллиард сўм, “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга 34,8 миллиард сўм ва бошқа шу каби йўналишларда тегишли маблағлар ажратилди.






