1

Фарғонада қарийб 300 миллион сўмлик пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмаси фош этилди

ЖИНОЯТ 25.12.2021, 22:14
Теглар: Фарғона ИИБ
Фарғонада қарийб 300 миллион сўмлик пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмаси фош этилди

Фарғона вилояти  божхона бошқармаси Контрабандага карши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида, Олтиариқ тумани яшовчи фуқаро А.Ф.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Натижада, ушбу хонадондаги “Дамас” русумли автотранспорт воситаси салонида хорижда ишлаб чиқарилган ва божхона расмийлаштирувидан ўтганлигинини тасдиқловчи ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати 163.миллион сўмлик жами 1630 дона номли пиротехника воситалари борлиги аниқланди.

Шунингдек, Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари ҳамкорликда ўтказилган яна бир тезкор тадбир давомида, “Марғилон-Олтиариқ” йўналишида ҳаракатланаётган фуқаро М.С. бошқарувидаги “Нексия 3” русумли автотранспорт воситаси Олтиариқ туманида тўхтатилиб кўздан кечирилганида, автомашина салони ва юкхонасида 14 дона салют пиротехника воситалари борлиги аниқланди.

Шундан сўнг, тезкор тадбир давом эттирилиб, Олтиариқ туманида яшовчи фуқаро С.Я.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганида, ушбу хонадонда фуқаро М.С.га тегишли бўлган,  96 дона салют пиротехника воситалари борлиги аниқланди.          

Ўтказилган ушбу тезкор тадбир давомида умумий қиймати 121,2 миллион сўмлик жами 110 дона салют пиротехника воситалари ашёвий далил сифатида олинди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Фарғонада қарийб 120 миллион сўмлик пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

27.12.2021, 22:25

Фарғона вилояти ИИБ ЙПХ ходимлари ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир ўтказилди. Маълум бўлишича, тадбир давомида, “Фарғона-Тошкент” йўналишида ҳаракатланаётган фуқаро А.А....
Фарғонада сифати кафолатланмаган дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйилди

25.12.2021, 18:35

Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда Фарғона шаҳрида ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро И.А. ўзига...
Қувада фуқароларни алдаган фирибгар ушланди

27.11.2021, 13:53

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Қува тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро А.Н. Гулистон давлат университетига суперконтракт асосида ўқишга кирган Г.нинг контракт тўлови...
Фарғонада фуқарони 7 минг долларга чув туширган "уста" ушланди

26.11.2021, 23:46

Фарғона вилояти Қувасой шаҳрида 2018 йил баҳор ойларида М.И таниши С.А.нинг ишончига кириб хонадони учун «Акфа» эшик-ромлари ясаб беришини айтган. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди. Маълум бўлишича,...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1