АсосийЖАМИЯТ

Ўқув биноси, тиббиёт пункти, ётоқхоналар... Чирчиқ гарнизонида янги бино ва иншоотлар фойдаланишга топширилди (фото)

Тошкент ҳарбий округи Чирчиқ гарнизонидаги ҳарбий қисмларда Қуролли Кучлар ташкил этилгани...

'Ўқув биноси, тиббиёт пункти, ётоқхоналар... Чирчиқ гарнизонида янги бино ва иншоотлар фойдаланишга топширилди (фото)'ning rasmi

Тошкент ҳарбий округи Чирчиқ гарнизонидаги ҳарбий қисмларда Қуролли Кучлар ташкил этилганининг 30 йиллиги арафасида, янги 2022 йил остонасида янги иншоотлар, капитал таъмирланган бинолар фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги маълум қилмоқда.

Қайд этилишича, мазкур иншоотларнинг  очилишига бағишланган тантаналарда иштирок этган Мудофаа вазири генерал-лейтенант Баҳодир Қурбонов бу каби имкониятлар яратилаётгани, шарт-шароитларнинг яхшиланиши Ватан ҳимоячиларига қулайлик бағишлашини таъкидлайди.

Очилиш маросими давомида хайрли ишларда жонбозлик кўрсатган мутасаддилар, фаоллар тақдирланганидан сўнг, Қуролли Кучлар фахрийлари ҳамроҳлигида бинода яратилган қулайликлар билан танишиб чиқилгани айтилади.

Ўқув биноси, тиббиёт пункти, ётоқхоналар, Ёшлар иттифоқи вакиллари ҳамда психологлар фаолияти учун хона, кутубхона, тўгараклар, маънавият маркази, ошхона, жанговар техникаларни сақлаш ҳамда мавсумий таъмирлаш ўтказа оладиган жанговар техникалар парки…

Буларнинг барчаси юқорида айтиб ўтилган гарнизонда барпо этилган.

    Бошқа янгиликлар