1

Ўзбекистонда картошка импорти қарийб 74,2 минг тоннага ошган

ИҚТИСОДИЁТ 27.12.2021, 12:47
Ўзбекистонда картошка импорти қарийб 74,2 минг тоннага ошган

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-ноябрь ойларида Ўзбекистон 13 та хорижий давлатлардан қиймати 53,2 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 455,8 минг тонна картошка импорт қилган.  

Картошка импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда қарийб 74,2 минг тоннага ошган.

2021 йилнинг ўтган 11 ойида Ўзбекистон энг кўп картошка импорт қилган давлатлар:

  • Қозоғистон – 150 минг тонна
  •  Эрон – 136 минг тонна  
  •  Покистон – 128 минг тонна
  •  Қирғиз Р. – 24 минг тонна
  •  Нидерландия – 11 минг тонна
  •  Россия – 4,5 минг тонна
  • Франция – 616 тонна

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1