АсосийSport

Франциядан ғалаба билан қайтган ҳарбий дзюдочилар тақдирланишди

'Франциядан ғалаба билан қайтган ҳарбий дзюдочилар тақдирланишди'ning rasmi

Яқинда Францияда ҳарбийлар ўртасидаги 40-Жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. 

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасининг маълум қилишича, ушбу нуфузли мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси ҳам муваффақиятли тарзда иштирок этган ва якунда 4 та олтин, 1 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллаган эди. Эркаклар терма жамоамиз эса жамоавий баҳсларда бронза медалига эга чиққанди.

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳамда мамлакат дзюдо федерацияси раҳбарияти тарихий натижа қайд этган дзюдочиларимизни тақдирлади. 

 

Мутасаддилар ҳарбий дзюдочиларимизни қўлга киритилган муваффақият билан самимий қутлаб, уларнинг келгуси фаолиятида омад тилашди ва эсдалик совғаларини топширишди.

    Бошқа янгиликлар