АсосийDunyo

2021 йилда дунёда юз берган табиий офатлар қанча зарар келтиргани маълум қилинди

'2021 йилда дунёда юз берган табиий офатлар қанча зарар келтиргани маълум қилинди'ning rasmi

Британиянинг Christian Aid хайрия ташкилоти 2021 йилда юз берган ўнта энг йирик табиий офат етказган зарар миқдорини ҳисоб-китоб қилиб чиқди. Бу ҳақда ташкилот тадқиқоти асосида Bloomberg хабар берди.

Қайд этилишича, 2021 йилда юз берган ўнта йирик табиий офат 170 миллиард долларни ташкил этмоқда. Бу AON суғурта компанияси томонидан тақдим қилинган. Бироқ зарар янада кўпроқ бўлиши мумкинлиги айтилмоқда. 

Тадқиқотларга қараганда, табиий офатлардан кўпроқ қашшоқ бўлган мамлакатлар жабр кўрган. Шунингдек, АҚШда юз берган Ида тўфони 65 миллиард доллар зарар келтиргани аниқланган. Хитойнинг Хэнан провинциясидаги сув тошқинлари ҳам 17 миллиард доллар атрофида қўшимча қилинган. 

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар