АсосийЖАМИЯТ

Ўзбекистонда халқаро "Amity" мактаби очилиши мумкин (фото)

Халқ таълими вазири ўринбосари Рустам Каримжонов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Ҳиндистонга ташр...

'Ўзбекистонда халқаро "Amity" мактаби очилиши мумкин (фото)'ning rasmi

Халқ таълими вазири ўринбосари Рустам Каримжонов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Ҳиндистонга ташриф буюрди. Унинг давомида вазирлик, идора ва компаниялар билан бир қатор учрашув ва музокаралар ўтказилди, дея хабар бермоқда вазирлик.

Хусусан, Amity Education Group вице-президенти Амул Чаухан билан учрашиб, Ўзбекистонда Халқаро Amity мактабини очиш масаласини муҳокама этилган.

Учрашув Деҳли шаҳридаги ушбу номдаги мактабга ташриф билан давом эттирилган. Ташрифда мактабнинг имкониятлари, яратилган шарт-шароитлар ўқувчиларига таълим бериш моделлари билан танишиб чиқилган.

Халқ таълими вазирлиги ва Amity Education Group вакиллари Ўзбекистонда янги замонавий мактабларни очиш масаласида ҳар томонлама келишувга эришиш мақсадида, 2022 йилнинг январь ойида Тошкент шаҳрида расмий учрашув ташкил этишга келишиб олинган.

    Бошқа янгиликлар