Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар раҳбарларининг норасмий саммитида иштирок этиш учун жўнаб кетди.
Саммит Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб ўтади.
Қайд этилишича, ушбу йиғилишда етакчилар йилнинг асосий якунларини сарҳисоб қилиб, ҳамкорликни ривожлантиришнинг келгусидаги устувор йўналишлари юзасидан фикр алмашадилар.






