1

Ўзбекистоннинг қайси ҳудуди хориждан энг кўп цемент импорт қилган?

ИҚТИСОДИЁТ 28.12.2021, 11:39
Ўзбекистоннинг қайси ҳудуди хориждан энг кўп цемент импорт қилган?

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-ноябрь ойларида хориждан Ўзбекистонга қиймати 121,4 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 2,5 млн. тонна цемент импорт қилинган.  

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 286,4 минг тоннага кўп.  

2021 йилнинг 11 ойида Ўзбекистон цемент импорт қилган асосий давлатлар:

Қозоғистон – 1,1 млн. тонна

Тожикистон – 722,2 минг тонна

Қирғиз Р. – 642,5 минг тонна

Эрон – 53,1 минг тонна

Туркманистон – 35,6 минг тонна

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2021 йилнинг январь-ноябрь ойларида хориждан энг кўп цемент импорт қилган ҳудудлар:  

- Тошкент шаҳри – 1,2 млн. тонна

- Фарғона вилояти – 433 минг тонна

- Андижон вилояти – 371 минг тонна

- Наманган вилояти – 160 минг тонна

- Сурхондарё вилояти – 124 минг тонна

- Тошкент вилояти – 99 минг тонна

- Жиззах вилояти – 73 минг тонна

- Самарқанд вилояти – 26 минг тонна

- Бухоро вилояти – 12 минг тонна

- Қашқадарё вилояти – 10 минг тонна

- Сирдарё вилояти – 8 минг тонна

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1