Бухорода ФВВ қутқарувчилари каналга тушиб кетган машинани олиб чиқишди. Бу ҳақда ФВВ Матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Маълум қилинишича, ҳодиса, 26 декабрь куни Вобкент тумани “Найман” маҳалласида содир бўлган. “Cobalt” русумли автомашина ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиш натижасида “Шохруд” сув каналига тушиб кетган. Машина каналга тушишидан олдин ҳайдовчи салондан сакраб қолганлиги учун тан жароҳати олиш ва халок бўлиш холати юз бермаган. Воқеа жойига зудлик билан ФВВнинг вилоят бошқармаси қутқарувчилари ва Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари етиб келган. Бир соат давомида ғаввослар ва махсус техника ёрдамида автомашина каналдан олиб чиқилди, дейилади хабарда.






