1

Ўзбекистон маданий мероси ҳақидаги "Энг яхши қисқа метражли видеоролик"лар кўрик-танловининг ғолиблари аниқланди

МАДАНИЯТ 29.12.2021, 17:03
Ўзбекистон маданий мероси ҳақидаги "Энг яхши қисқа метражли видеоролик"лар кўрик-танловининг ғолиблари аниқланди

2021 йилнинг 16-26 декабрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги, Маданий мерос агентлиги, “Миллий ПР-маркази” Мамлакатимизнинг моддий маданий мерос объектлари салоҳиятини кенг тарғиб қилиш ва ёритиб беришга қаратилган энг яхши қисқа метражли видеороликлар кўрик-танловини эълон қилинган эди.

2021 йилнинг 16 декабридан 26 декабрига қадар танловга жами 121 та ариза келиб тушди, танлов комиссияси томонидан улар орасидан белгиланган талабларга жавоб берадиган энг сифатли ва оригинал 5 та ижод намунаси танлаб олинди.

Шундан сўнг 28-29 декабрь кунлари иккинчи босқич танланган 5 та видеоролик Туризм ва спорт вазирлигининг барча веб-ресурсларига онлайн овоз йиғиш орқали ғолибларни аниқлаш жараёни бўлиб ўтди.

Ижтимоий тармоқларда ўтказилган сўровнома 50 минга кузатувчи томонидан кўрилди, унда 30 мингдан ортиқ овоз берувчилар иштирок этди. Онлайн овоз бериш натижалари қуйидагича:

1-ўрин – “Регистон" видеоролиги, 11 860 (38%) та овоз, Картина директори – Хонкул Самаров, Азамат Самадов, постановкачи оператор ва режиссёр –

Кияс Аскаров;

2-ўрин – “Ассалом, Хоразм” видеоролиги, 9872 та овоз (32%), муаллиф – Ҳусан Юсупов;

3-ўрин – “Шодмалик ота зиёратгоҳи – қадриятлардан сўзловчи маскан” номли видеоролик, 626 та овоз (23%), лойиҳа муаллифи – Азиз Якубов.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1