Аввалроқ хабар берганимиздек, Спорт ва туризм вазирлиги томонидан Йилнинг энг яхши спортчисини тақдирлаш маросими ўтказилаётгани ҳақида хабар берган эдик.
Рўйхатнинг давоми билан қуйида танишинг:
“Йилнинг энг интилувчан федерацияси” сифатида Ўзбекистон тарихида илк бор Олимпия ўйинларига спортчиси йўлланма олган Ўзбекистон ўқ отиш федерацияси эътироф этилди.
“Спорт соҳасидаги халқаро ҳамкорликни кучайтиришга қўшган ҳиссаси учун” – Осиё Олимпия Кенгаши вице-президенти Отабек Умаров тақдирланди.
Республика Комиссияси хулосасига кўра, “Йилнинг энг яхши спортчиси” Ўзбекистон Миллий кубоги ғолиби – оғир атлетика бўйича Олимпия ўйинлари ва жаҳон чемпиони Акбар Жўраев!
“Йилнинг энг яхши спорт федерацияси” сифатида Ўзбекистон камондан отиш федерацияси эътироф этилди.
“Йил кашфиёти” соврини – таеквондо бўйича Олимпия ўйинлари чемпиони Улуғбек Рашитов!
Мухлислар ўртасидаги сўров натижаларига кўра, “Йилнинг энг яхши спортчиси” – бокс бўйича Олимпия ўйинлари чемпиони Баҳодир Жалолов!






