Бугун, 29-декабр куни Тошкент шаҳрида жойлашаган “Ҳилтон” меҳмонхонасида “Узбекистан Спорт Аwардс-2021” Миллий мукофоти ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Маросимда Ўзбекистон Республикаси бош вазири ўринбосари, Туризм ва спорт вазири А.Абдуҳакимов, Миллий Олимпия қўмитаси раиси Р.Шоабдураҳмонов ва бир қатор спортимиз мутасаддилари, шунингдек, спортчилар, мураббийлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.
Маросимда жами 32 номинация бўйича энг яхшилар тақдирланди. Анъанадан чекинган ҳолда жорий йилда “Йилнинг энг яхши спортчиси” соврини икки спортчига топширилди.

Асосий соврин - “Йилнинг энг яхши спортчиси” – Ўзбекистон миллий кубоги Республика комиссияси (журналистлар ва спорт мутахассислари ) хулосасига кўра, оғир атлетика бўйича Олимпия ўйинлари ва жаҳон чемпиони Акбар Жўраевга насиб этди.

Мухлислар ўртасидаги сўров натижаларига кўра, “Йилнинг энг яхши спортчиси” дея бокс бўйича Олимпия ўйинлари чемпиони Баҳодир Жалолов топилди. Шу ўринда йилнинг энг яхши спортчилари 10 минг АҚШ доллари билан мукофотланганини эътироф этиш жоиз.
Яна бир Олимпия ўйинлари чемпиони Улуғбек Рашитов эса “Йил кашфиёти” соврини соврини билан тақдирланди. Қуйида турли номинациялар бўйича тақдирланганларнинг тўлиқ рўйхатини тақдим этамиз:

“Спорт соҳасидаги кўп йиллик хизмати учун” Ўзбекистон спорт фахрийлари кенгаши раиси Баҳодир Махситов тақдирланди.
“Йилнинг энг фаол оммавий спорт тарғиботчиси” сифатида Мудофаа вазирлиги спорт маркази эътироф этилди.
“Йилнинг энг фаол спорт журналисти” – “Спорт ТВ” телеканали журналисти Шафоат Толибжонова.
“Йилнинг энг фаол спорт фото мухбири” – Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва “Olamsport.com” сайти фотомухбири Алмурат Мамадаминов.
“Йилнинг энг фаол спорт мухлиси” сифатида Абдураҳмон Фозилов эътироф этилди.
“Спорт йўналиши бўйича йилнинг энг фаол матбуот хизмати” сифатида Ўзбекистон футбол ассоциацияси эътироф этилди.
“Йилнинг энг фаол спорт сайти” сифатида “Sports.uz” сайти эътироф этилди.
“Йилнинг энг фаол спорт мактаби” сифатида Бухоро тумани болалар-ўсмирлар спорт мактаби эътироф этилди.
“Йилнинг энг яхши мураббийи” сифатида Токио-2020 Олимпия ўйинлари чемпиони Улуғбек Рашитовнинг мураббийи – Хан Павел эътироф этилди.
“Йилнинг энг яхши ёш спортчиси” – бокс бўйича ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпиони Нигина Ўктамова!
“Йилнинг энг яхши ёш спортчиси” – эркин кураш бўйича ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпиони Камронбек Кадамов.
“Йилнинг энг томошабоп спорт тадбирлари ташкилотчиси” сифатида Ўзбекистон аралаш жанг санъатлари ассоциацияси эътироф этилди.
“Йилнинг энг матонатли эркак спортчиси” – пара енгил атлетика бўйича Токио-2020 Паралимпия ўйинлари ғолиби Элбек Султонов.
“Йилнинг энг матонатли аёл спортчиси” – пара енгил атлетика бўйича Токио-2020 Паралимпия ўйинлари ғолиби Нурхон Қурбонова.
“Йилнинг энг яхши пара спорт мураббийи” – пара енгил атлетика бўйича мураббий Сардор Абдухолиқов.
“Йилнинг энг яхши ёш матонатли спортчиси” – пара енгил атлетика бўйича Токио-2020 Паралимпия ўйинлари ғолиби Бобуржон Омонов.
“Йилнинг энг яхши ёш матонатли спортчиси” – пара енгил атлетика бўйича Токио-2020 Паралимпия ўйинлари ғолиби Асила Мирзаёрова.
“Йилнинг энг сахий спорт ҳомийси” – “Қизилқумцемент” акциядорлик жамияти, “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” акциядорлик жамияти, “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти ва “Ориент Финанс Банк” – хусусий акциядорлик тижорат банки.
“Йилнинг энг ҳалол ҳаками” сифатида дзюдо бўйича халқаро тоифадаги ҳакам, Халқаро дзюдо федерациясининг кўплаб мусобақалардаги асосий баҳсларида ҳакам сифатида ишлаган Рамзиддин Саидов эътироф этилди.
“Йилнинг энг яхши спорт федерацияси” сифатида Ўзбекистон камондан отиш федерацияси.
“Йилнинг энг интилувчан федерацияси” сифатида Ўзбекистон тарихида илк бор Олимпия ўйинларига спортчиси йўлланма олган Ўзбекистон ўқ отиш федерацияси.
“Спорт соҳасидаги халқаро ҳамкорликни кучайтиришга қўшган ҳиссаси учун” – Осиё Олимпия Кенгаши вице-президенти Отабек Умаров тақдирланди.







