Жанубий Африка Республикасида кучли ёмғир туфайли бир нечта шаҳарлар, жумладан, мамлакат пойтахти Претория ва Йоханнесбург сув остида қолди. Бу ҳақда News24 хабар берди.
Қайд этилишича, мамлакат пойтахтидаги айрим туманлари қисман сув остида қолган. Аҳоли эвакуация қилинган, қутқарувчилар эса сув тошқинларини бартараф этиш учун қўшимча ариқ қазимоқда.
Қолган шаҳарларда ҳам сув тошқини оқибатида саккиз киши ҳалок бўлгани айтилмоқда.






