ОФК 2022-йил Кувайтда бўлиб ўтадиган футзал бўйича Осиё кубоги саралаш босқичининг (Марказий ва Жанубий зона) ўзида қабул қиладиган мамлакат номини эълон қилди. Унга кўра саралаш баҳслари Қирғиз Республикасида ўтказилади.
Маълумот ўрнида, Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси Эрон билан биргаликда 1-саватчадан жой олган. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот хизмати хабар берди.
Вакилларимиз Марказий ва Жанубий зона саралашида иштирок этишади, баҳслар 2022-йилнинг 1-15-апрел кунларида ўтказилади.