АсосийСПОРТ

Волейболчи спортчиларимиз халқаро турнирда кумуш ва бронза медалларига эга бўлишди

Бугун эрта тонгда волейбол бўйича Ўзбекистон эркаклар ва аёллар терма жамоаси аъзолари Бан...

'Волейболчи спортчиларимиз халқаро турнирда кумуш ва бронза медалларига эга бўлишди'ning rasmi

Бугун эрта тонгда волейбол бўйича Ўзбекистон эркаклар ва аёллар терма жамоаси аъзолари Бангладешдан қайтиб келишди. Улар Бангладешнинг Дакка шаҳрида ташкил этилган CAVA, яъни Марказий Осиё волейбол ассоциацияси шафелигидаги “Chellenj СUP” мусобақасида муваффақиятли иштирок этишди.

Нуфузли мусобақада Ўзбекистон аёллар терма жамоаси кумуш медалга сазовор бўлдилар. Улар турнир давомида фақат Непал терма жамоасига имкониятни бой беришди, қолган барча ўйинларда вакилларимиз тажриба ва маҳорат бобида рақибларидан устун эканликларини намойиш этишди. Эркаклар жамоалари ўртасида ўтган ўйинларда эса ўзбекистонликлар бронза медалини қўлга киритишди.

Бугун эрта тонгда волейболчиларимиз Тошкентга қайтиб келишди. Ислом Каримов номидаги Тошкент Халқаро аеропортида мамлакатимиз спорт делегациясини Туризм ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон волейбол федерацияси вакиллари, спортчиларимизнинг яқинлари ҳамда ОАВ ходимлари кутиб олишди.

Бошқа янгиликлар