Грузия собиқ президенти Михаил Саакашвили Горидаги ҳарбий шифохонада даволаниш муддати якунлаб, Рустави қамоқхонасига олиб келинди.
"Шуни маълум қиламизки, Грузия вақти билан тунги соат иккида Михаил Саакашвилини Горидаги шифохонадан мажбурий равишда олиб чиқишди ва Рустави қамоқхонасига олиб кетишди, — деди Украина олий радаси депутати Елизавета Ясько.
Саакашвили очлик эълон қилганидан сўнг унинг ҳолати ёмонлашгани айтилган ҳамда 20 ноябрь куни Горидаги ҳарбий шифохонага ёқтизилган эди.






