2021-йил 31-декабр куни ТИВ ҳайъати йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 30-декабрдаги ПҚ-74-сон қарорига мувофиқ Ташқи ишлар вазири ўринбосари этиб тайинланган Владимир Норов танишитирилди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
В.Норов Ташқи ишлар вазирлиги тизимида катта тажрибага эга.

2019-2021 йилларда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби лавозимида ишлаган.
Фавқулодда ва Мухтор Элчи дипломатик даражасига эга.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаков ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари ўринбосари Алишербек Пайгамов иштирок этди.






