Осиё Чемпионлар лигаси – 2021 ғолиби “Ал-Ҳилол” ўз таркибини “Арсенал” ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянг билан тўлдирмоқчи. Бу ҳақда таниқли инсайдер Николо Скира маълум қилди.
Маълум қилинишича, саудияликлар 32 ёшли габонлик футболчига 3 йиллик шартнома таклиф қилди. Шунингдек, унга жуда юқори маош ҳам беришни режалаштирган.
Бироқ футболчининг мақсади Европада қолиш ва ҳамда Испания ёки Италия чемпионатларидан тушадиган таклифларни кўриб чиқмоқчи.






