Дунё бўйича коронавирус юқтириш ҳолатлари сони 289 млн 293 мингдан ошди. Бу ҳақда АҚШнинг Жон Хопкинс университети маълум қилди.
Пандемия бошланганидан буён 5 миллион 440 минг 643 киши вафот этган.
Касалликка энг кўп чалинганлар АҚШда – 54 миллион 860 минг 424 киши.
Иккинчи ўринда 34 млн 889 минг 132 та ҳолат билан Ҳиндистон турибди. Бразилияда 22 млн 295 минг 621 та ҳолат қайд этилган.
Коронавирусдан ўлимлар сони бўйича ҳам АҚШ (825 минг, 816 киши), Бразилия (619минг 367 киши) ва Ҳиндистон (481минг, 770 киши) юқори учталикдан жой олган.