АсосийJamiyat

Ўзбекистон 2021 йилда неча тонна помидор экспорт қилгани маълум қилинди

'Ўзбекистон 2021 йилда неча тонна помидор экспорт қилгани маълум қилинди'ning rasmi

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2021 йилнинг январь-ноябрь ойларида қиймати 56,4 млн. AҚШ долларига тенг бўлган 81,6 минг тонна помидор экспорт қилган.  

Бу 2020 йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда 8,4 минг тоннага кам.  

2021 йилнинг 11 ойи мобайнида Ўзбекистон энг кўп помидор экспорт қилган давлатлар:

Россия – 40,2 минг тонна

Қозоғистон – 26,5 минг тонна

Қирғиз Р. – 12,7 минг тонна

Тожикистон – 2 минг тонна

Беларусь – 53,6 тонна

АҚШ – 20,9 тонна

Монголия – 15,6 тонна

Афғонистон – 12,0 тонна

Украина – 10,1 тонна

БАА – 9,9 тонна  

Германия – 0,5 тонна

Бошқа янгиликлар