АсосийЖАМИЯТ
Муаллиф: Darakchi.uz

Зоминда уй шароитида каннабис етиштирган шахс ушланди

Аниқланган ашёлар белгиланган тартибда расмийлаштирилган. Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

'Зоминда уй шароитида каннабис етиштирган шахс ушланди'ning rasmi

Жиззах вилоятининг Зомин туманида яшовчи фуқаронинг хонадонида каннабис етиштириш учун махсус шароит яратилгани аниқланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, туман ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбири давомида 1977 йилда туғилган фуқаронинг яшаш хонадони ва ёрдамчи хўжаликлари холислар иштирокида кўздан кечирилган.

Текширув давомида хонадонда каннабис ўсимлигини етиштириш учун махсус шароит яратилгани маълум бўлган. Хусусан, 8 тупдан 22 тупгача бўлган каннабис ниҳоллари ҳамда гугурт қутичаларида сақланган тўрт дона уруғ аниқланган.

Шунингдек, ўсимликларни махсус шароитда парваришлаш учун мўлжалланган LED лампалар, кимёвий моддалар, қуритилган каннабисга ишлов бериш ва уни қадоқлаш жиҳозлари ҳамда электрон тарози топилган.

    Бошқа янгиликлар