2022 йилнинг 2 январ куни ноқулай об-ҳаво ва “омикрон” штамми тарқалиши сабабли дунё бўйича 4 мингдан ортиқ рейслар бекор қилинди. Бу ҳақда FlightAware хабар берди.
Энг кўп бекор қилинган парвозлар АҚШда кузатилган бўлиб, 2400га яқин рейслар юқоридаги сабаблар кўра амалга оширилмаган. Энг кўп бекор қилинган рейслар Чикаго ва Денвер шаҳарлари аэропортларида кузатилди.
Маълумотларга кўра, 112000дан ортиқ рейслар ўз вақтидан кечиктирилган.