1

Турк халқ амалий санъатининг такрорланмас 5 йўналиши ҳақида биласизми?

МАДАНИЯТ 04.01.2022, 12:11
Турк халқ амалий санъатининг такрорланмас 5 йўналиши ҳақида биласизми?

Турк маданиятида халқ амалий санъати кенг ўрин олган. Гиламдўзлик, ебру, меъморчилик, хаттотлик, миниатюра кабилар халқ амалий санъатининг энг сара намуналари ҳисобланади.

Гиламдўзлик: Тугунли ва оддий тўқима гиламлар.

Турк гиламларидан минг йиллар давомида кўчманчиларнинг ўтовларидан тортиб улуғвор саройларгача полга тўшаш учун фойдаланилган. Бугуннинг энг ҳашамдор хоналарида ҳам биз турк гиламларининг  гўзал нусхаларини учратишимиз мумкин. 

Kilim Mağazası

Ебру: "Ебру" расм санъати

Ебру - идишдаги мойли сув юзасига бўёқлар қўшиб, мўйқалам ёрдамида турли шакллар ясаш, сўнгра ҳосил бўлган бу шаклларни қоғозда ўтказиш орқали ранг-баранг нақш ёки гулсифат безакларни акс эттириш санъати ҳисобланади.

Ebru Sanatı

Турк меморчилиги: чинни санъати

Чинни ясаш халқ амалий санъати 2016 йилда ЮНЕСКОнинг номоддий мероси рўйхатига киритилган. Туркияда чиннилар одатда биноларнинг юзасида ва уйларда топилган, турли ўсимлик, ҳайвон ва геометрик нақшларидан иборат бўлган, асосан, қўлда ишланган сирланган чинни ва керамикалардир.

Seramik

Хаттотлик

Турк хаттотлиги санъатнинг ёрқин намунасидир. Ислом оламининг замонавий рассомлари ўз асарларида колиграфик ёзувлар ёки мавҳумлаштиришда хаттотлик меросидан фойдаланадилар.

Миниатюра санъати

Миниатюра - (лотинча миниум  - қўлда ёзилган китобларни лойиҳалашда ишлатиладиган қизил бўёқлар) тасвирий санъатда, кичик шакллардаги тасвирий, ҳайкалтарошлик ва графика ишларида, шунингдек уларни яратиш санъатидир. Миниатюра ишларида асосан қоғоз, фил суяги ва шунга ўхшаш материаллардан фойдаланилади.

Minyatür Sanatı ~ Türk el sanatları ve hobiler

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1