АҚШнинг шарқий қисмида ноқулай об-ҳаво кузатилмоқда. Бу ҳақда Euronews хабар берди.
Қайд этилишича, мамлакат пойтахти Вашингтонда кучли қор ёғиши оқибатида минглаб рейслар қолдирилди. Шунингдек, мактабларда Янги йилдан кейинги биринчи дарслар бекор қилинади.
Ҳукумат аҳолини уйларини тарк этмасликка чақирмоқда. Кучли қор бўронлари туфайли электр узатиш линияларида муаммолар юзага келган. Йўллардаги тирбандликлар автоҳалокатларнинг сони кўпайишига сабаб бўлган.






