Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг 11 ойида Ўзбекистон 20 та хорижий давлатларга қиймати 3,7 млн. АҚШ долларига тенг бўлган мебель маҳсулотларини экспорт қилган.
Бу кўрсаткич 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 695 минг АҚШ долларига кўп.
Ўзбекистон 2021 йилнинг 11 ойида энг кўп мебель маҳсулотларини экспорт қилган давлатлар:
Қозоғистон – 1,8 млн.
Қирғиз Р. – 865 минг
Тожикистон – 492 минг
Россия – 347 минг
Ҳиндистон – 55 минг
Озарбайжон – 42,3 минг
Туркия – 14 минг
Хитой – 13 минг
Украина – 11 минг
Франция – 2,5 минг
Афғонистон – 1,6 минг
Молдова – 1,5 минг
АҚШ – 0,6 минг
Германия – 0,3 минг АҚШ доллари