1

Миср 2036 йилги ёзги Олимпия ўйинларига мезбонлик қилмоқчи

СПОРТ 04.01.2022, 23:02
Теглар: Олимпиада
Миср 2036 йилги ёзги Олимпия ўйинларига мезбонлик қилмоқчи

Миср 2036 йил бўлиб ўтадиган ёзги Олимпия ўйинларини ўтказиш ниятида. Бу ҳақида мамлакат спорт вазири Ашраф Собҳи маълум қилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси расмий сайти хабар берди

Собҳининг таъкидлашича, Миср бу борада Халқаро Олимпия қўмитасига расмий хат жўнатишга тайёр. Қайд этиш жоиз, ХОҚ президенти Томас Бах Африка мамлакатларининг бундай ташаббусларини қўллаб-қувватлаши ҳақида гапириб ўтган. Боиси ҳозиргача фақатгина ушбу қитъа ҳеч қачон Олимпия ўйинларини қабул қилмаган.

Ҳозирда Қоҳирадан 45 км узоқликда “Мисрнинг Халқаро Олимпия шаҳарчаси” номли йирик спорт комплекс қурилиши олиб борилмоқда. У ерда Олимпия шаҳарчаси ва 90 минг ўринли асосий маросимлар ўтказиладиган бош стадион, сузиш ҳавзаси ва теннис кортлари каби спорт иншоотлар қад ростлайди.

Ҳозиргача Мисрдан ташқари Ҳиндистон, Россия, Украина, Туркия, Испания ҳам 2036 йилги Олимпиадани қабул қилиш ниятида эканини билдирган.

Африка давлатлари орасида сўнгги бор Кейптаун 2004 йилги Олимпиадани қабул қилиш учун кураш олиб борган. Маълумки, якунда мезбонлик Афина шаҳрига берилган.

Шарҳлар

Олимпиадага борган ҳар бир спортчига 5 минг доллардан берилади

13.08.2021, 16:24

Шавкат Мирзиёев ҳозир бўлаётган йиғилишда Ўзбекистон  олимпия терма жамоаси аъзоларини рағбатлантириш тўғрисида фикр билдирди.Унга кўра, ғолиб ва совриндор спортчиларимизни тайёрлашда фидойилик кўрсатган Тўлқин Қиличев, Павел...
Хитойлик Олимпиада чемпионининг оиласи 41 миллион доллардан нега воз кечди?

12.08.2021, 10:58

Хитойлик 14 ёшли Олимпиада чемпиони Сюан Хунчан учун бутун дунё бўйлаб тўпланган 41 миллион доллардан спортчининг оиласи воз кечди. Бу ҳақда Zamon.uz  хабар берди.Хунчан Токио...
Тошкент вилоятида Олимпиадага йўлланма олган спортчилар тақдирланди

05.07.2021, 15:11

Жорий йилнинг 2 июль куни Олмалиқ шаҳридаги ОКМК спорт мажмуасида “Ёшлар — бизнинг келажагимиз!” шиори остида байрам тадбири ташкил этилди. Унда Тошкент вилояти ҳокими Даврон...
Олимпиадада ғолиб ўқувчига 22 миллион сўмдан ортиқ, ўқитувчисига 19 миллион сўм мукофот берилди

11.11.2019, 13:25

Жорий йилнинг 9 ноябрь куни Хоразм вилоятида умумтаълим мактаблари ва академик лицей ўқувчилари ўртасида ўтказилган Аҳмад ал- Фарғоний номидаги физика фани олимпиадаси ғолиблари аниқланди.Фан олимпиадасида...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1