АсосийJamiyat

Самарқанд вилояти ФВБ️ аҳолига огоҳлантириш билан чиқди

'Самарқанд вилояти ФВБ️ аҳолига огоҳлантириш билан чиқди'ning rasmi

Кунларнинг кескин совуши оқибатида хоналарни, уйларни, корхона ва ташкилотларни иситишга бўлган эҳтиёж ортади. Шу муносабат билан

Самарқанд вилояти Фавқулотда вазиятлар бошқармаси аҳолига огоҳлантириш билан чиқди. 

"Сизлардан хонадонингизни иситиш мақсадида қўл бола усулда тайёрланган ҳамда давлат стандартларига жавоб бермайдиган иситиш ускуналаридан фойдаланмаслигингизни сўраймиз.  

Хонадонингиздаги иситиш печларининг дудбўронларини кўрикдан ўтказинг ва мунтазам равишда тозалаб туринг, хонада газ ҳидини сезсангиз, электр жиҳоз ёки чироқлардан фойдаланманг, хонани тезда шамоллатинг ва мутахассисларни чақиринг.

Юқорида кўрсатиб ўтилган тавсияларни ўз вақтида бажарсангиз ўзингиз ва яқинларингизни содир бўлиши мумкин бўлган ёнғин, ис гази ҳамда газ ҳаво аралашмаси чақнаши билан боғлиқ нохуш ҳолатларни олдини олган бўласиз",– дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар