АсосийSport

Республика бўйлаб “Умид ниҳоллари - 2022” спорт мусобақаларига старт берилди

'Республика бўйлаб “Умид ниҳоллари - 2022” спорт мусобақаларига старт берилди'ning rasmi

Бугун, 5 январь куни Республикамизнинг барча туман (шаҳар)ларида умумтаълим мактабларининг 5-6, 7-8, 9-11-cинф ўқувчилари ўртасида “Умид ниҳоллари” спорт мусобақаларининг туман (шаҳар) босқичларига старт берилди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги Ахборот хизмати хабар берди.

Халқ таълими вазирлиги тизимидаги ўқувчи-ёшларни мунтазам равишда жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишга жалб қилиш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш, ўқувчиларнинг таътил вақтида бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида ташкил этилаётган мазкур мусобақалар спортнинг бадминтон, баскетбол, волейбол, гандбол, стол теннис, шаҳмат, шашка, кураш, спорт гимнастика, бадиий гимнастика спорт турлари бўйича бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз ушбу мусобақаларда професионал даражада спорт билан шуғулланиб, Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси бўлган, болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари, ихтисослаштирилган спорт мактаблари ва интернатлари, футбол академиялари тарбияланувчилари бўлган спортчилар иштирок этмайдилар.
 

    Бошқа янгиликлар