Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Қозоғистондаги воқеалар юзасидан қуйидагича баёнот берди.
"Биродар Қозоғистонда кечаётган воқеалар Ўзбекистон томонидан хавотир билан қабул қилиниб, ушбу мамлакатдаги вазият ривожи диққат билан кузатиб борилмоқда.
Донишманд Қозоғистон халқи мамлакатда нобарқарорлик кескинлашувининг олдини олиш, зўравонлик ва инсонлар орасида қурбонлар юзага келишининг йўл қўймасликнинг уддасидан чиқишига ишончимиз комил.
Қозоғистонликлар ўзаро бирликни сақлаб қолиш, мамлакатда тинчлик ва осойишталикни тиклаш ҳамда юзага келган муаммоларни мустақил ҳал қилиш учун етарли қатъият ва иродага эгалигига ишонамиз.
Ўзбекистон Қозоғистон халқи ва раҳбариятининг мамлакат барқарорлиги ва тараққиётини, миллат фаровонлигини таъминлаш йўладига интилишларини доимо қўллаб-қувватлашини яна бир бор таъкидлайди", - дейилади ТИВ баёнотида.