2021 йил 28 декабръ куни, Чуст туманида яшовчи, 1968 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, ўзини номига расмийлаштирилган АТБ “Агробанк”ка тегишли пластик картасидан 45.600.000 сўм пулларини номаълум шахс ечиб олганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Маълум бўлишича, Чуст туман ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Янгиқўрғон туманида яшовчи, 1991 йилда туғилган банк ходими эканлиги аниқланган.
Ушбу ҳолат бўйича Чуст туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 29 декабръ куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.