АсосийJamiyat

1 январдан 35 та етакчи давлат ОТМлари молиявий мустақил бўлди

'1 январдан 35 та етакчи давлат ОТМлари молиявий мустақил бўлди'ning rasmi

Ўзбекистон Президентининг Қарори билан, 2022 йил 1 январдан бошлаб 35 та етакчи давлат олий таълим муассасаларига молиявий мустақиллик берилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати хабарига кўра, молиявий мустақил ОТМлар:

➖ таълим хизматлари бозоридаги талабни инобатга олган ҳолда тўлов-контракт асосида ўқитиш қийматини белгилаш;

➖ талабаларнинг тўлов-контракт маблағларини тўлаш муддатларини белгилаш ва узайтириш;

➖ ўз маблағлари ҳисобидан талабалар учун стипендия ва грантлар ажратиш ҳуқуқига эга.

Тиббиёт олий таълим муассасаларига эса уларнинг клиникаларида моддий-техник базани мустаҳкамлаш, шунингдек, капитал ва жорий таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун ўзларининг буджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан зарур маблағлар сарфлашга рухсат берилди.

    Бошқа янгиликлар