АсосийJamiyat

Адлия вазирлиги: Қурилишга оид талаблар соддалаштирилмоқда  

'Адлия вазирлиги: Қурилишга оид талаблар соддалаштирилмоқда   'ning rasmi

 Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қурилиш соҳасига оид талабларни соддалаштириш ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори лойиҳаси  Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги Darakchi.uz'га маълум қилди.

Қайд этилишича, мазкур лойиҳада қуйидагилар назарда тутилган:

  •  шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларини бирлаштириш йўли билан тизимлаштириш, бугунги кунда ўз аҳамиятини йўқотган ҳужжатларни бекор қилиш;
  • қурилиш объектининг якуний ҳолатига бўлган талабларни белгилаб берувчи қурилишни нормалашнинг параметрик усулини қўллаш;
  • жисмоний ва юридик шахсларга шаҳарсозлик фаолияти соҳасида хорижий норматив ҳужжатларини белгиланган шартлар асосида қўллашга рухсат бериш;
  •  қурилиш соҳасида нархларни шакллантиришда асос бўлувчи смета қоидаларини смета нормативлари шаклида тасдиқлаш ва очиқликни таъминлаш;
  •   қурилиш соҳасидаги ўзини ўзи бошқарувчи нотижорат ташкилотларга аъзо бўлиш тартибини жорий этиш орқали архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича фаолиятни лицензиялаш тартибини бекор қилиш;
  •   қурилиш соҳасидаги якка тартибда уй-жой қуриш (реконструкция қилиш) бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тартибини бекор қилиш;
  • хусусий сектордаги юридик шахсларга қурилиш-монтаж ишларида қурилиш назоратини амалга ошириш ҳуқуқини бериш;
  •  техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси қонунчилик маълумотлари миллий базасига тизимли равишда жойлаштирилишини таъминлаш;
  • сунъий йўлдош ва бошқа учувчисиз учиш аппаратлари орқали ерни масофадан зондлаш ва йўлдошли алоқа космик аппаратларини қўллаш орқали қурилишда шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига риоя этилиши мониторинг қилиш тартибини такомиллаштириш;
  • инновацион жараёнларини, янги турдаги материаллар ва маҳсулотларни синовдан ўтказишга мўлжалланган “Trial pool” – синов майдонини ташкил этиш.

    Бошқа янгиликлар