АсосийСПОРТ

Равшан Эрматов U-23 Осиё чемпионати олдидан Қаршидаги стадион ва шароитларни кўздан кечирди (фото)

Хабарингиз бор, жорий йилда 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё кубогининг финал...

'Равшан Эрматов U-23 Осиё чемпионати олдидан Қаршидаги стадион ва шароитларни кўздан кечирди (фото)'ning rasmi

Хабарингиз бор, жорий йилда 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё кубогининг финал босқичи Ўзбекистон майдонларида бўлиб ўтади. Мазкур мусобақани юқори савияда ўтказиш мақсадида тайёргарлик ишларига жиддий эътибор қаратилмоқда.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳудудларда футболнинг оммавийлигини ошириш ва ривожлантириш мақсадида У-23 Осиё кубоги баҳсларини республикамизнинг турли ҳудудларида ҳам ўтказишни режа қилмоқда. Шу сабабли, ушбу чемпионат ўйинларини ўз стадионида қабул қилиши мумкин бўлган шаҳарлардаги мавжуд инфратузилмани кўздан кечириш ишларини бошлади.

ЎФА раисининг биринчи ўринбосари Равшан Эрматов бошчилигидаги У-23 Осиё кубоги Ташкилий қўмитаси вакиллари мезбонликка номзод шаҳарлардан бири ҳисобланган Қарши шаҳридаги вазият билан танишди. Меҳмонлар Қарши Марказий стадиони, машғулот майдонлари ва шаҳарда жойлашган меҳмонхоналардаги шароитларни ўрганишди, мавжуд камчиликлар аниқланди ва уларни бартараф этиш бўйича мутасаддиларга керакли топшириқлар берилди.

Ташкилий қўмита вакиллари мезбонликка номзод бир қатор шаҳарларда ўрганиш ишларини олиб боради. Мезбон шаҳарлар ва стадионлар номи бўйича якуний хулосалар Осиё футбол конфедерацияси билан келишилган ҳолда тасдиқланади.

Бошқа янгиликлар