1

Германияда ишлаш учун бўш иш ўринлари эълон қилинди

ЖАМИЯТ 08.01.2022, 14:24
Теглар: Германия
Германияда ишлаш учун бўш иш ўринлари эълон қилинди

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳамда Швейцариянинг “Globogate Recruiting GmbH” ташкилоти ўртасидаги ҳамкорлик келишувига асосан тажрибали ўрта бўғин тиббиёт ҳамшираларини Германия тиббиёт муассасаларига ишга жалб қилиш дастури ишлаб чиқилган.

Номзодлар учун талаблар:

39 ёшдан ошмаган бўлиши;

  • даволаш соҳасида камида 2 йиллик доимий иш тажрибасига эга бўлган ҳамширалар (стоматолог, ўқитувчилик ва доришунослик соҳасида шуғулланган номзодлар қабул қилинмайди);
  •      
  •     ‼️психиатрия бўлимида ишлаш учун - касалхона ёки клиниканинг исталган бўлимида камида 2 йиллик тажрибага эга ва Германияда психиатрия бўйича ишлаш истагини билдирган ҳамширалар.
  •  
  • тиббиёт коллежи/техникумини (фақат 3 йиллик диплом) тамомлаган бўлиши;
  •  
  • беморларга ғамхўрлик қилиш қобилиятига эга бўлиши;
  •  
  • Тошкент шаҳрида ташкил этиладиган немис тили курсларида 10 ой давомида иштирок этиши (2 босқичли танловлардан мувафаққиятли ўтган номзодларгина дастурда иштирок этади);
  •  
  • номзодлар немис тили курсларида қатнашаётган вақтда меҳнат фаолияти билан шуғулланмаслиги;
  •  
  • Тошкент шаҳридаги Гёте институти имтиҳонларидан муваффақиятли ўтиши;
  •  
  • Лойиҳада иштирок этишни истаган фуқароларга қуйидаги шароитлар яратиб берилади:
  •  
  • Тошкент шаҳрида бепул турар жой;
  •  
  • ўқув хонаси;
  •  
  • ойлик стипендия.
  •  
  • Шунингдек, "Globogate Recruiting GmbH" қуйидаги харажатларни қоплаб беради ва хизматларни кафолатлайди:
  •  
  • немис тили ўқитувчиси ва ўқув материаллари;
  •  
  • тил даражаси учун Тошкентдаги Гёте институтида имтиҳон топшириш;
  •  
  • ҳужжатларни таржима қилиш ва тасдиқлаш;
  •  ўқув дастурини муваффақиятли тамомлаган номзодлар учун виза олиш ва Германияда ишга жойлашиш;

Тошкент халқаро аэропортидан Германияга авиачипта ва Германиядаги аэропортдан иш жойигача трансфер;

 меҳнат шароитлари немис ҳамширалари билан бир хил  

(ойлик 2 300 евродан, нафақа, суғурта, таътил) ва бутун жараён давомида доимий қўллаб-қувватлаш.

Рўйхатдан ўтиш учун

Батафсил маълумот олиш

Мурожаат учун: 71-202-33-55 (ички рақамлар 66, 88) ёки 1282 қисқа рақами.

Шарҳлар

Меҳмон 19.05.2022, 18:12
Я Юлдошева Фарангиз 2курс талаба 3 ой татилда ишга бораман Германияга
Ҳелмут: "Германияда 2030 йилгача уйсизлар қолмайди"

25.04.2024, 19:47

Германия ҳукумати 2030 йилгача мамлакатда уйсизлар сонини ноллаштирмоқчи. Бу ҳақда "Deutsche Welle" хабар берди.Федерал Вазирлар маҳкамаси муаммони ҳал қилиш режасини қабул қилди ва зарур чора-тадбирларнинг бир...
Германия Украинага инсонпарварлик ёрдами ва қурол етказиб бериш ҳажмини оширади

12.10.2022, 12:42

Германия ҳукумати Украина ҳудудига гуманитар ёрдам ва қурол-яроғ етказиб бериш ҳажмини оширишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Германия ҳукуматининг расмий сайти хабар берган ва унда етказиб берилган...
Германияда эмланмаган шифокорлар ишдан бўшатилади

18.01.2022, 20:37

Германия ҳукумати коронавирусга қарши вакцинациядан бош тортган шифокорларни жиддий огоҳлантирмоқда ва уларга нисбатан жиддий талабларни кучайтирмоқда. Бу ҳақда Vesti.ru хабар бермоқда. Қайд этилишича, Германияда сертификатсиз тиббиёт...
Германияда ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига муҳим маълумот эълон қилинди

05.01.2022, 22:43

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳамда Швейцариянинг “Globogate Recruiting GmbH” ташкилоти ўртасидаги ҳамкорлик келишувига асосан тажрибали тиббиёт ходимларини Германия тиббиёт муассасаларига ишга жалб қилиш дастури ишлаб...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1