Поло – бетакрор ва ажойиб спорт турларидан бири. Ушбу мураккаб ва қизиқарли жамоавий ўйин тури спортчилардан тана ва отни моҳирлик билан, мукаммал даражада бошқариш ҳамда юқори концентрацияни талаб қилади.

Полонинг келиб чиқиши улуғ аждодларимизга бориб тақалса-да, унинг спорт тури сифатида шаклланиш тарихи Буюк Британия билан боғланади. Инглиз мустамлакачилари Ҳиндистонни забт этишгач, ушбу ўйинни Британияга олиб кетишади. Европада замонавий от пойгаси мухлислари жамоавий ўйиннинг янги қоидаларини ўйлаб топишади ва уни мукаммал спорт тури сифатида дунёга олиб чиқади.

Ўзбекистон ҳудудларида поло спорт турига пойдевор вазифасини ўтаб берган чавгон ўйини билан қадимдан шуғулланиб келинган, зеро ота-боболаримиз орасида от пойгаси, улоқ-кўпкари каби этноспорт турлари кенг оммалашган бўлса-да, бироқ мамлакатимизда замонавий спорт тури сифатида от полоси яқиндан ривожлана бошлаган. Яьни Ўзбекистонда ҳам поло спорт тури бўйича мусобақалар ўтказиб келинмоқда.

Жорий йилнинг 9 январ куни Тошкент вилояти Бостонлиқ туманида қордаги поло спорти бўйича "Гранд Чимган" мехмонҳонаси ёнида "Амирсой Поло Cуп 2022" мусобақаси бўлиб ўтди.
Мусобақада:
1. НРГ
2. От Спорти Мактаби (Миллий Гвардия қошида)
3. ОФБ
4. Миллий Гвардия шаҳар бўлими жамоалари беллашди

Мазкур мусобақа давомида НРГ Поло жамоаси ўйинчилари, Миллий Гвардия Мактаби Поло жамоаси Ўйинчиларига қарши ўйин олиб боришди. Шунингдек ОФБ Поло жамоаси, Миллий Гвардия шаҳар бўлими жамоасига қарши чиқди. Якуний натижаларга кўра, Миллий Гвардия шаҳар бўлими жамоаси ғалаба қозонди.

Мусобақа 2200 метр баландликда бўлиб ўтди ва Ўзбекистоннинг баланд тоғли ҳудудларида ўтказиладиган қор полоси ушбу спорт турини кенг тармоқли оммалаштиришга ёрдам беради.

Эслатиб ўтамиз: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 мартдаги "Йилқичилик ва от спортини янада ривожлантириш, шунингдек, замонавий бешкураш ва полони оммалаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги 5024 ПҚ- сонли қарорини амалга ошириш мақсадида ва 2021 йил 5 августдаги қарор қошимчаси "2025 йилгача Ўзбекистонда йилқичилик, от спорти, замонавий бешкураш ва полони ривожлантириш давлат дастури тўғрисида"ги қарори қабул қилинган эди.
Маълумот учун: 2018 йилдан Қашқадарё ва Фарғона вилоятларида поло ўйнаш учун қулай бўлган поло-пони ва қорабайир отларини кўпайтиришга бағишланган янги замонавий мажмуалар очиш бошланди. 2020 йил 10 октябрда Ўзбекистон поло федерацияси ташкил қилинган.






