Бу ҳақда АОКАда ўтказилаётган матбуот анжуманида маълум қилинди.
Анжуманда иштирок этган Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази директори Ҳабибулла Оқиловга кўра, "Omicron" штаммидан соғайиш муддати 4-5 кун, вируснинг ўпкага асорати бир неча маротаба кам.
Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиғи Анвар Алимовнинг ЖССТ маълумотига таяниб хабар беришича, "Omicron" штаммига чалинган беморларнинг 98 фоизи уй шароитида, 2 фоизи эса стационар тарзда даволанмоқда. Чунки вируснинг мазкур тури асосан юқори нафас йўлларига зарар етказади.