"Тошшаҳартрансхизмат"АЖнинг хабар беришича, бугун, 10 январдан бошлаб ҳафта давомида автоматлаштирилган диспетчерлик назорати ва мониторинги тизимида қисқа профилактик ишлар олиб борилади.
Шу сабабли, автобусларнинг ҳаракатини кузатиб бориш учун мўлжалланган мобил иловаларга маълумотлар узатилишида қисқа муддатли узилишлар бўлиши мумкин.






