АсосийSport

"Барселона" Самуэль Умтити билан шартнома узайтирилганини эълон қилди

'"Барселона" Самуэль Умтити билан шартнома узайтирилганини эълон қилди'ning rasmi

Франциялик ҳимоячи Самуэль Умтити қишки трансфер ойнасида "Барселона" жамоасини тарк этмаслиги маълум бўлди. 

Маълум бўлишича, Умтити "Барселона" билан 2026 йилнинг ёзига қадар шартномаси муддатини узайтирди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар берди. 

Ўз навбатида футболчи янги шартномага кўра, маоши қисқарган. 

Ушбу шартнома узайтирилгани орқали "Барселона" Ферран Торресни Испания профессионал футбол лигасидан рўйхатдан ўтказишга муваффақ бўлган. 

Эслатиб ўтамиз, 28 ёшли Умтити 2016 йилда "Лион"дан Каталония клубига келиб қўшилганди.

Бошқа янгиликлар